ТОШКЕНТ. 1 май — Sputnik. Швециянинг Стокгольм шимолидаги Йерфелла шаҳри атрофида жойлашган, шия имоми Али номидаги масжидда душанба кунга ўтар кечаси ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Швециянинг SVT телевиденияси хабар берди.
Ёнғин тўғрисидаги хабар полиция маҳкамасига якшанба куни соат 23.16 да келиб тушган. Хабарда жабрлаганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас. Масжид биносида 3 мингдан ортиқ китоблар мавжуд бўлган кутубхона жойлашган. Китобларнинг кейинги тақдири ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
"Дастлабки баҳолашларга кўра, айни вақтда бинонинг 30-50 %и шикастланган", — деб таъкидлаган масжид вакили Аки Зокирий швед телевидениясига. Унинг сўзларига кўра, масжид биноси тахминан 3500 квадрат метрни ташкил этади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.