Ўзбекистон ТИВ раҳбари "Марказий Осиё + Япония" мулоқотида иштирок этди

© AFP PHOTOЎзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кенгаш якунларига кўра Қўшма баёнот ҳамда транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги "Йўл харитаси" қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. 2017-йилнинг 1-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида "Марказий Осиё + Япония" Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида иштирок этди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги янги жиҳатлар ҳақида гапирди
Форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япония ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этишган.

"Савдо ва инвестиция соҳаларида, жумладан қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси ва логистика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги минтақавий ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўриб чиқилди", — дейилади ТИВ хабарида.

Олти давлат ТИВ раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва халқаро майдонда ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашишган.

Кенгаш якунларига кўра Қўшма баёнот ҳамда транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги "Йўл харитаси" қабул қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0