ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 28 апрел куни бўлиб ўтган мажлисида бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига асосан.
Баёнитда хабар берилишга кўра, фуқароларни ташвишга солаётган масалалар диққат билан ўрганиб чиқилган ва аниқланган камчиликларни ҳал этиш учун амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан аниқ чоралар кўрмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223-моддасида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима белгиланган эди. Жариманинг 450 минг сўм, яъни анча юқори миқдори фуқароларнинг, айниқса кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган фуқароларнинг паспорт олмаслигига ёки уларни амал қилиш муддати ўтганидан кейин алмаштирмасликни афзал кўришларига олиб келган.
Ушбу масалани ҳар томонлама ўрганиб чи ққан депутатлар, ушбу паспорт назорати соҳасидаги қонунбузарликлар учун белгиланган жарималарни камайтириш ташаббуси билан чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, паспорт назорати соҳасида вояга етган фуқаролар томонидан паспорт олмаслик, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмай яшаш, паспортини атайлаб яроқсиз ҳолга келтириш ёки уни эҳтиётсизлик билан сақлаш оқибатида йўқотиш каби қоидабузарликлар учун энг кам иш ҳаққининг 1-3 маротабагача бўлган миқдорида жарималар қўлланилиши мумкин.