Владимир Путин Сочида "Формула-1" чемпионига совғани шахсан ўзи топширди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин посетил гонки российского этапа чемпионата мира "Формулы-1" в Сочи
Президент РФ В. Путин посетил гонки российского этапа чемпионата мира Формулы-1 в Сочи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун "Сочи автодром"да Формула-1 автоспорти бўйича 2017 йил Россия Гран-при пойгаси якунига етди. Россия президенти ғолибларни табриклади.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Формула-1 Жаҳон Чемпионатининг Россия босчичи ғолиби финляндиялик Вальтери Боттасни ғалаба  билан қутлади, деб хабар қилмоқда Р-спорт.  

28-30 апрел кунлари бўлиб ўтган Россия Гран-при пойгасида биринчи ўринни Вальтери Боттасни, иккинчи ўринни Себастьян Феттель ва учинчи ўринни Кими Райкконенлар эгаллади.

Россия президенти пойга ғолибига кубокни шахсан топширди. Шунингдек, Владимир Путин барча ғолибларни табриклаб уларнинг кейинги чиқишларида муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Сочида Формула-1 пойгалари ўтказиш бошланган 2014 йилдан буён, ҳар бир ғолибга совғани шахсан ўзи топшириб келмоқда.

Ўз навбатида F1 жаҳон чемпионатининг Россия босқичига келган жамоа вакиллари ушбу тадбир олий даражада ташкил қилинганини таъкидлашди. Пойга ғолиблари Боттас, Феттель ва Райкконенлар Гран-при умуман юқоринги кайфиятда бўлиб ўтганини ва бу йил томошабинлар сони анча кўпайганини қайд этишди.

Янгиликлар лентаси
0