Мирзиёев Атамбаевга чуқур ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Алексей НичукинФлаг на посольстве Кыргызстана
Флаг на посольстве Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилнинг 29 апрел куни Ўш вилоятининг Ўзген туманидан содир бўлган тоғ кўчкиси 11 уйни босиб қолган. Дастлабки хабарларга кўра 24 киши кўчки остида қолган.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга Ўш вилоятида табиий офат туфайли фуқаролар ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

"Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман", — дейилган Ўзбекистон президенти ҳамдардлик мактубида.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 29 апрел куни Ўш вилоятининг Ўзген туманидан содир бўлган тоғ кўчкиси 11 уйни босиб қолган. Дастлабки хабарларга кўра 24 киши кўчки остида қолган. Айни дамда 400га яқин қутқарувчилар тупроқ остидан тирик қолганларни қидиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0