ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Global Firepower ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон қуролли кучлари жанговар хусусиятлари бўйича Ўрта Осиёда биринчи ўринда экан.
Global Firepower тузган рейтингдан 127 мамлкат ўрин олган. Биринчи учлик АҚШ, Россия ва Хитойга тегишли. Украина — 30, Белоруссия — 50, Қозоғистон — 53, Қирғизистон — 109, Тожикистон — 112 ўринларни эгаллаган.
Global Firepower Index, яъни мамлакатнинг умумий ҳарбий қуввати бир неча кўрсаткичлар асосида ҳисобланади. Улар орасида ҳарбий хизматга қодир аҳоли сони, ерда ва осмонда жанг қиладиган ҳарбий техника турлари ва сони, ҳарбий сектор учун сарфланадиган йиллик харажатлар ва яна бир неча кўрсаткичлар.
GFP маълумотига кўра, Ўзбекистонда ҳарбий хизматга қодир аҳоли сони 15 млн кишидан иборат. Солиштириш учун Хитойда ушбу кўрсаткич 750 млн, Ҳиндистонда 616 млн, АҚШда 145 млн, Покистонда 95 млн ва Россияда 70 млн фуқарога тенг.