ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Келиб чиқиши Украиналик бўлган боксчи Владимир Кличко Буюк Британиялик Энтони Жошуага супер оғир вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда ўзининг учта белбоғини бой берди, деб хабар қилмоқда Р-спорт.
Афсонавий жанг кеча шанба куни, Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтди. Виталий Кличко жангни яхши бошлади, лекин 5 раундда нокдаунга учради. Шунга у қарамасдан олтинчи раундда Жошуани ҳам нокдаун қилишга муваффақ бўлди. Натижада жанг 11 раундда, муддатидан олдин, Жошуанинг ғалабаси билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз ушбу жанг бирданига учта белбоғ тақдирини ҳал қилди. 41 ёшли Кличко 27 ёшли Жошуага IBO, IFB ва WBO бокс уюшмалари белбоғларини бой берди.
27 ёшли Энтони Жошуа ўзининг ўта тез ва кечли зарбалари билан ажралиб туради. Жошуа ўз фаолиятида ўтказган 19-жангнинг барчасини нокаут билан муддатидан олдин якунлаган.
Владимир Кличко учун эса бу жанг у ўтказган 69 жангларда 5-мағлубият ва 4-нокаут бўлди. 41 ёшли боксчи 9 йил давомида дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Кличко Тайсон Фьюрига жангни бой берган бўлсада,кейинроқ Фьюрининг конидан допинг топилиб, у барча унвонлардан маҳрум қилинган эди. Кличко ушбу мағлубиятдан кейин 1 йилу 7 ой давомида катта боксни тарк этган ва ўзининг доимий жисмоний машғулотлари билан шуғулланмаган эди.