ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Шимолий Қозоғистон вилоятида сув остида қолган уйлар сони 218тага етди, Ишим дарёси оқими бўйлаб жойлашган қишлоқлар сув остида қолмоқда, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон вилоят ҳокимининг ўринбосари Антон Федяевга асосан.
"Айни пайтда 218та уй сув остида қолди, Соколовка қишлоғи ҳам талофат ҳудудига қўшилди, Долматово қишлоғи ҳам сув остида қолади", — деди Федяев.
Унинг маълумот беришича, сув сатҳи кескин кўтарила бошлаган ва Ишим дарёси соҳили атрофидаги қишлоқларни сув босган.
"Оқим бўйлаб жойлашган барча қишлоқлар хавф остида. Кеча Соколовка қишлоғидаги 28 уйда яшовчи 74 киши эвакуация қилинди, 11та уйни сув босди ва тошқин давом этмоқда. Долматово қишлоғи атрофида дарё сатҳи кескин — суткасига 90 сантиметрдан кўтарилмоқда. У ерда ҳам эвакуация ишлари олиб борилмоқда", — ҳоким ўринбосари.
У Петропавловск сув омборида сув сатҳи пасайиши кутилаётганини маълум қилди ва тошқиннинг иккинчи тўлқини келаётганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, сув омборидаги сув сатҳи озгина пасаяди, сўнгра яна кўтарилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.