Гулистон тумани ҳокими лавозимидан бўшатилди

© Олег Прасолов / Медиабанкка ўтишЧиновник с портфелем
Чиновник с портфелем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутатлар туман ҳокими вазифасини бажаришни вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдумавлон Ибодуллаев зиммасига юклаганлар

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Гулистон тумани ҳокими Абдуманнон Ҳусанбоев туман ҳокими вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокимлиги расмий веб сайтида хабар қилинди.

Бўш кресло - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани ҳокимини лавозимдан олди

"Халқ депутатлари Гулистон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Абдуманнон Абдулатипович Ҳусанбоев туман ҳокими вазифасидан озод этилди", дейилади хабарда.

Хабарда билдирилишича, депутатлар туман ҳокими вазифасини бажаришни вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдумавлон Ибодуллаев зиммасига юклаганлар.

Сессияда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этиб, сўзга чиққанлиги айтилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0