2017 йилда Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида 4G тармоғи ишга тушади

© Sputnik / Сергей МальгавкоСтанция мобильной связи стандарта LTE
Станция мобильной связи стандарта LTE - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон Аъламовнинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистондаги операторлар LTE-тармоғини барпо этишмоқда

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган Usenet 2017 халқаро анжуманида Ўзбекистонда тўртинчи авлод тармоғининг ривожланиши ҳақида сўз юритилди, деб хабар бермоқда "Подробно.уз".

Анжуманда қатнашган Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон Аъламовнинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистондаги операторлар LTE-тармоғини барпо этишмоқда.

LTE стандарти минораси - Sputnik Ўзбекистон
UMS 4G LTE интернетини намойиш этди

"Йил охирига қадар мамлакатдаги операторлар барча вилоятлар марказларида ўз 4G тармоқларига эга бўлади", деган у.

Ушбу фикрни Unitel директори Дмитрий Шуков ҳам тасдиқлади.

Унинг қайд этишича, мазкур лойиҳа қиймати бир неча ўн миллион долларни ташкил этади.

"5G — бизнинг келажагимиз. Келаси йили Сеулда Олимпиада вақтида 5G тармоғи ишга туширилади. Кўрамиз, у қандай ишларкин", — деган Unitel раҳбари.

Ҳозирда Ўзбекистонда GSM тармоғида тўртта: Unitel (10 млн. абонент), Ucell (9 млн.), UMS (2 млн.дан кўпроқ), Uzmobile GSM (1 млн.дан ортиқ) компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Яна бир оператор — Perfectum CDMA тармоғида ишлайди (1 млн. абонент).

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0