Қаршилик бефойда: Калининграддаги жангариларнинг қўлга олиниши лавҳаси

Oбуна бўлиш
ФХХ махсус бўлинмаси "Ислом жиҳоди - жамоат мужоҳид" террорчилик ташкилотининг 12 нафар аъзосини қўлга олди

Улар Марказий осиёлик бўлиб, одамларни террорчилик ташкилотига ёллашга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Шунингдек, махсус хизматлар террорчилик ячейкаси раҳбарини аниқлаган. У Ўзбекистонда экстремистик жиноят учун қидирувда бўлган шахс бўлиб чиққан. Ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, қўлга олинган ячейка раҳбари Калининград вилоятида истиқомат қилувчиларни ёллаш билан шуғулланган, улар орасида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳам бўлган. Қўлга олинган шахслар "Ислом жиҳоди — жамоат мужоҳид" гуруҳи манфаатлари йўлида фаолиятни олиб боришган.

Гуруҳ раҳбари 32 ёшда бўлиб, унинг исми ҳозирча ошкор қилинмаяпти. У Калининградда тўрт йилдан буён яшаб келган. Қўлга олинганлар ёлланма ишчи сифатида ишлашган, хусусан, хонадонларни таъмирлашган.

Янгиликлар лентаси
0