ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти форуми Тошкентда 11-12 май кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Хабарда айтилишига кўра, форумда ШҲТга аъзо бўлган мамлакатлар — Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон вакиллари ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган мамлакатлар — Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Афғонистон вакиллари иштирок этиши режалаштирилган. Ундан ташқари форумда ШҲТ ҳудудий аксилтеррор тузилмаси, дипломатик корпус вакиллари иштирок этади.
ШҲТ форуми Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Стратегик ва Ҳудудлараро изланишлар институти томонидан ташкил қилинган. Унда 2016 йилда Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари раҳбарлари XVI саммити натижалари муҳокама қилинади.
Ундан ташқари форумда хавфсизликни таъминлаш масалалари, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ҳамда инвестицион ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, ташқари форумда ШҲТни янги аъзолар эвазига кенгайтириш масалари ҳам кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирокида ташкил қилинган. Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга аъзо бўлиш арафасида турибди. Белоруссия, Эрон, Монголия, Озарбайжон, Арманистон ва Туркия кузатувчи мақомига.