ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Самара яқинида автомобилларнинг ёппасига тўқнашуви натижасида беш киши жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқароси.
Бу ҳақда региондаги фавқулодда хизматлардан олинган маълумотлар асосида РИА Новости хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг барчаси ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
14 автомобил иштирокида йўл аварияси М-5 Урал федерал автойўлининг 967 километрида рўй берган. Полициячилар маълумотига кўра, катта юк ташувчи транспортининг тормози ишламай қолган.
Бунинг натижасида фура ҳайдовчиси ичида 23 йўловчи бўлган ПАЗ автобусига ва траспорт оқимида тўхтаб турган бошқа енгил машиналарга келиб тўқнашган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.