ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессиясида Жиззах шаҳрига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра Жиззах шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ўз вазифасидан озод этилди.
Жиззах шаҳар ҳокими этиб Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Акрам Раҳмонқулов тайинланди.
Илгарироқ Жиззах шаҳрининг аввалги ҳокими А.Тўхтаев Тошкент шаҳри Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.