Етти ёшга тўлмаган болалар 1-синфга тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади

© Flickr / Steve EvansУзбекские дети
Узбекские дети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан мактаб педагог ходимлари ва психологи болани мактабда ўқишга тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тартибида бир қатор ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматига асосланиб uz24.uz хабар берди.

Хабарга кўра, янги таҳрирдаги низомга 20га яқин янги меъёрлар киритилди, амалдаги кўплаб меъёрлар мазмунан тўлдирилди.

Начало учебного года в школах России - Sputnik Ўзбекистон
Энди мактабларда синфдаги ўқувчилар сони 35 тадан ортишига йўл қўйилмайди

Болаларнинг интеллектуал ривожланиш жараёнини ҳисобга олиб, уларни 6-7 ёшдан 1-синфга қабул қилиш меъёрларига аниқликлар киритилди. Эндиликда умумтаълим муассасаларининг 1-синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.

Оғзаки нутқ нуқсонлари ва товуш талаффузида камчиликлари бўлган ўқувчиларга коррекцион-логопедик ёрдам бериш мақсадида умумтаълим муассасасида ўқитувчи-логопедлар (дефектологлар) фаолият юритадиган логопедия шохобчаси ташкил этилиши мумкинлиги белгиланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0