Чимёнда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Илгарироқ ФВВ 21-28 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши, қирғоқларнинг емирилиши, қирғоққа яқин ҳудудларда сув тошиши хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирганди

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимён тоғ тизмасида қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.

"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 26-27 апрель кунлари Чимён тоғ тизмаларининг дарё сатҳидан 2200 метр баландлигида қор кўчиши хавфи эълон қилинган. Хавфсизлик ва эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз", дейилади хабарда.

Илгарироқ ФВВ 21-28 апрель кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши, дарё ва сойларда сув сатҳининг кескин кўпайиши туфайли қирғоқларнинг емирилиши, қирғоққа яқин ҳудудларда сув тошиши хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Янгиликлар лентаси
0