ТОШКЕНТ, 25 апр — Спутник. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайманом ал-Саид бошчилигидаги Қувайт делегацияси пайшанба куни Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВи матбуот хизмати.
"2017-йилнинг 27-апрел куни Ўзбекистонга Қувайт Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид бошчилигидаги делегатсия ташриф буюради", — дейилган муассаса хабарида.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек, қатор вазирлик ва идораларда музокаралар олиб бориш, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ўрин олган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.