Ўзбекистонда истироҳат боғлари учун ерларни ижарага бериш муҳокама қилинмоқда

© Новости УзбекистанаПарк Культуры и отдыха в Фархаде
Парк Культуры и отдыха в Фархаде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлар Ўзбекистондаги истироҳат боғлари учун ер участкаларини узоқ муддатга ижарага олишлари мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида "Маданият ва истироҳат боғлари учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Тошкентда янги боғ қурилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда эски ҳайвонот боғи ўрнида янги истироҳат боғи очилади

"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг маданият ва истироҳат боғлари учун ер участкаларини инвестиция мажбурияти асосида тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Маданият ва истироҳат боғлари учун ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин", дейилади ҳужжатда.

Ҳужжат лойиҳаси порталга бугун қўйилган бўлиб, унинг муҳокамаси шу йилнинг 10 май куни ниҳоясига етади ва 20 май кунидан кучга кириши режалаштирилган.

Лойиҳа борасидаги фикр, таклиф ва мулоҳазаларни ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган саҳифада қолдириш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0