Ўзбекистон ва Фаластин долзарб масалаларни муҳокама қилди

© Мид УзбекистанаАбдулазиз Камилов и Мазен Шамия
Абдулазиз Камилов и Мазен Шамия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фаластин Давлати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Олий Мажлис, қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Фаластин ташқи ишлар вазири ўринбосари Мазен Шамия билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Фаластин элчиси Муҳаммад Таршаҳани иштирок этди.

Фаластин Давлати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Олий Мажлис, қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0