Сергей Лавров: Бугун сиёсатда қоида қолмади

Oбуна бўлиш
Лавров фикрига кўра, Ғарб ва Совет иттифоқи қарама-қаршилиги даврида томонлар маълум қоидаларга амал қилган, ҳеч ким чегарадан ўтмаган.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Айни дамда халқаро муносабатлардаги вазият “совуқ уруш” вақтидагидан ҳам баттар деб ҳисоблайди, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

“Хозир жуда мушкул… У вақтлар икки империя мавжуд эди: Ғарб ва Совет иттифоқи. Уларнинг ҳар бири учинчи мамлакатлар ҳудудида можароларга аралашиб бир-бирига қаршилик кўрсатар эди. Лекин ҳеч қачон ўз ҳудудида, тўғридан-тўғри қарама қаршилик қилмас эди. Ҳатто оммавий баҳслар ҳам юмшоқроқ бўлиб ўтарди. У вақтлар иккала томон ҳам маълум чегарадан ўтмасди. Бугун эса – ҳеч қандай қоида қолмади”, — деб вазирнинг сўзларини келтиради  Esquire журнали.

Шу билан бир вақтда, Лавров АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон билан яхши муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлганини ва умуман  АҚШнинг барча давлат котиблари билан “дўстона бўлмасада жуда илиқ муносабатларда” бўлганини айтди.

Вазир айтишига қараганда, турли мамлакат дипломатлари бир-бирларига танқидли нутқлар билан чиқса-да, шахсий муносабатлари жуда илиқ бўлиши мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0