ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида АҚШ фуқароси ва тожикистонлик ўртасида жанжал юзага келди. Натижада, Тожикистон фуқароси жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.
Аниқлик киритилишича, мазкур ҳодиса 20 апрел куни Казанская деб номланган кўчада жойлашган хостелларнинг бирида юз берган.
"Муштлашув чоғида 27 яшар америкалик 32 яшар Тожикистон фуқаросини дўппослаган, сўнгра унинг кўзига пичоқ суққан", — дейилади хабарда.
Жанжалдан сўнг жабрланувчи касалхонага олиб борилган.
Америкалик эса полиция бўлинмасига олиб кетилган. АҚШ фуқаросининг сўзларига кўра, у Санкт-Петербургда 2 апрел кунидан буён яшаб келмоқда. АҚШликнинг Россияга кириб келишдан мақсади иш топиш ва Россияда яшаб қолиш эканлиги айтилмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.