ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис душанба куни Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан келди. У ерда у Афғонистон мансабдор шахслари ва америка ҳарбийлари билан учрашди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.
Мэттиснинг Қобулга келиши, қандайдир сирли тасодиф туфайли, Афғонистон Мудофаа вазири Абдулла Хана Хабиби ва Бош штаби қўмондони Кадам Шах Шахимнинг истеъфога чиқиши билан бир вақтга тўғри келди.
Ушбу нуфузли амалдорлар, толибоннинг Афғонистон ҳарбий базасига қилган ҳужумидан кейин истеъфога чиқишга қарор бўлишган. Wall Street Journal хабарига кўра, ўтган жума куни, Афғонистон аскарлари формасини кийган жангарилар Балх вилоятида ҳарбий база ҳудудига бостириб кириб 170 кишини отиб ташлаган.
Эслатиб ўтамиз, апрел ўртасида АҚШ Афғонистонга ўзининг энг кучли бомбасини ташлаган эди.