ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Олма-отада 20-22 апрел кунлари бўлиб ўтган "Fashion house International" ёш истеъдодлар кўрик-танловида тожикистонлик Фотима Мирзохоновна мутлақ ғолиб деб тан олинди, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Тожикистонлик ёш модел кўрик танловининг "Супер Модель 2017, "Ўрта Осиё гўзали" номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Шунингдек, ғолибга 1000 Евролик совға сертификати ва Монако ва Москвада бўлиб ўтадиган конкурсларга таклифнома топширилди
Кўрик танлови ташкилотчиси Fashion House Kazakhstan (Казахстан) ва Fashion House (Россия) компаниялари бўлиб, тадбир мода соҳасида янги талантларни топиб уларни Қозоғистон ва дунё модел ҳамда шоу бизнесига киришига ёрдам беришдир. Тадбирда иштирок этган моделлар Россия ва чет эл реклама агентликлари ва мода бизнеси вакилари билан шартнома имзолаш имконига эга бўлади.