Абдулазиз Камилов Афғонистон делегацияси вакилларини қабул қилди

© YASSER AL-ZAYYAT / AFPМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар 2017 йилда икки мамлакат ўртасида кенг миқёсли ҳамкорликни янада ривожлантириш режаси ("Йўл харитаси")ни амалга ошириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар бўйича фикр алмашишди

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. 22 апрель куни Ўзбекистонга Афғонистон делегацияси амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов делегация таркибида ташриф буюрган Афғонистон президентининг инфратузилма, кадрлар ресурси ва технологиялар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ҳамда президентнинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг 23-24 январь кунлари Кобул шаҳрига ташрифи ва Афғонистон раҳбарияти билан олиб борган музокаралари доирасида эришилган келишувларни ижро этиш жараёни батафсил муҳокама қилинди.

Хусусан, 2017 йилда икки мамлакат ўртасида кенг миқёсли ҳамкорликни янада ривожлантириш режаси ("Йўл харитаси")ни амалга ошириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар бўйича фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0