ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Пойтахтдаги "Истиқлол" санъат саройида 3 май куни Любовь Успенская концерт дастурини намойиш этади. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.
Любовь Успенская — собиқ совет, Россия ва Америка хонандаси бўлиб, шаҳар романси ва рус шансони ижрочиси, "Йил шансони" мукофотининг кўп карра соҳибаси ҳисобланади.
Хабарда айтилишича, концерт учун чипта нархи 100 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлиб, сарой кассаларидагилар маълум қилишларича, рус шансони қироличасининг концертига чиқарилган чипталарнинг ярмидан кўпи сотиб бўлинган.
Хонанда ўзбекистонлик мухлисларини ўзининг хит бўлган ва янги қўшиқлари билан хурсанд қилишни режалаштирган.