Тошкентда Ўзбекистон талабаларининг Миллий илмий-маърифий маркази ташкил этилади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишчитательница в библиотеке
читательница в библиотеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Давлат раҳбарининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий адабиётлар билан таъминлаш, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш бўйича вазифалар белгиланган.

Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве - Sputnik Ўзбекистон
2021 йилгача Ўзбекистон олийгоҳларига талабалар қабул қилиш 18%га оширилади

Талабалар шаҳарчасида қурилиши режалаштирилаётган ахборот-ресурс маркази ана шундай замонавий талабларга жавоб беради. Марказ электрон-ресурслар, даврий адабиётлар, мутолаа, мультимедиа ва конференция залларини ўз ичига олади.

Бу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади.

Президент марказ лойиҳаси ва концепциясини такомиллаштириш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Мажмуани Ўзбекистон талабаларининг Миллий илмий-маърифий маркази тарзида ташкил этиш, дунё университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, халқаро талаблар даражасидаги кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий анжуманларини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0