ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, олий таълим муассасалари педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тизимни жиддий такомиллаштириш ва бу борада моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этишга эҳтиёж сезилмоқда.
13 Май 2016, 18:52
Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълим вазирлигига уч ой муддатда илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, олий ўқув юртлари педагог ходимларига уларнинг касб маҳорати, фаолиятидаги юқори натижадорлик ва тарбиявий соҳадаги самарали иштирокини инобатга олиб, устама ҳақ тўлашни белгилаш тизими бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифасини топширди.