ТОШКЕНТ, 20 Sputnik. Бузилаётган гаражлар остидан 38 миллион АҚШ доллари топилгани ҳақидаги хабарни Uzbek MDK гуруҳи интернет фойдаланувчилари ўртасида тарқатди, деб хабар қилди dia.uz.
"Аҳоли ҳайратда. Фейсбук тармоғида кўпинча олди қочди маълумотлар тарқатиб келган ва яқиндагина маҳаллийчилиги учун кескин танқидга учраган Uzbek MDK гуруҳи ўз саҳифасида бузилаётган гаражлар остида 38 млн АҚШ доллари топилганини маълум қилиб уч дона сурат жойлаган", — деб ёзади нашр.
"Ҳозирда Тошкентда гаражлар бузилиши бошлангани сабабли кўпчилик бу маълумотни айнан Тошкент ҳудудида деб адашмоқда.
Аслида суратларда Лотин Америкасидаги давлат — Эквадорнинг Гуяакил шаҳрида рўй берган воқеалар акс эттирилган.
Гуруҳ томонидан шаҳар номи кўрсатилган бўлсада, кўпчилик уни Тошкентда бўлганликда таҳмин қилиб адашмоқда", — дея қўшимча қилади нашр.