Шимолий Корея охирги кунлардар дунё оммавий ахборот воситаларининг биринчи варақларини эгаллади. АҚШ КХДРга ўзининг ҳарбий кемаларини юбориб, уни ер билан яксон қиламан деб пўписа қилсада, ушбу ҳолат кореяликлар ҳаётига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Ҳамма ўзининг кундалик иши билан машғул.
Шимолий Корея пойтахти Пхеньян — корейс тилидан "кенг ер" ёки "шинам жой" деб таржима қилинади. Пхеньянда метро 1973 йилда, Жанубий Кореядан олдин пайдо бўлган. У икки линиядан иборат бўлиб, узунлиги 22,5 км ни ташкил қилади. Пхеньян метроси дунёда энг арзон метро ҳисобланади.
Шаҳарда метродан ташқари автобус ва троллейбуслар ҳаракати ҳам йўлга қўйилган, лекин автомобиллар умуман йўқ деса деса ҳам бўлади.
Пхеньян кўчаларида ҳар қадамда Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир портретлари учраб туради.
Шимолий Кореяда бошланғич ва ўрта таълим мажбурий ва бепул. КХДР мактаблида спорт билан шуғулланишга жуда жиддий эътибобр берилган.
Бизнинг ўзбекча Telegram каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.