Ўзбекистон тез орада йирик экспортчига айланади - Хитой ОАВ

© Sputnik / СтрингерМева ва сабзавотлар ярмаркаси
Мева ва сабзавотлар ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда, Хитойнинг йирик шаҳарларида серқуёш Ўзбекистоннинг юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб ортиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Хитойнинг энг оммабоп нашрларидан бири — "Женмин жибао" газетасининг веб-сайтида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Душанбедаги кўргазмада Ўзбекистон маҳсулотлари талаш бўлмоқда
Мақолада Ўзбекистонда етиштирилган сабзавот ва мевалар нафақат ички эҳтиёжни қондираётгани, балки юқори сифатли маҳсулотлар хорижий давлатларга ҳам етказиб берилаётгани қайд этилган. Мақола муаллифининг фикрига кўра, бетакрор таъм ва ёқимли мазага эга бўлгани туфайли Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти йилдан йилга сони жиҳатидан ҳам, баҳоси ва тури ҳам ортиб бормоқда, улар етказилаётган ҳудудлар географияси ҳам кенгаймоқда.

"…Ҳозирги кунда Ўзбекистондан 180 дан зиёд турдаги сабзавот ва мевалар дунёнинг 50 дан ортиқ давлатига экспорт қилинади, — деб ёзади "Женмин жибао" газетаси. — Шу билан бирга сўнгги уч йил давомида қишлоқ хўжалик машулотлари экспорти ҳажми 3 бараварга ошди. Охирги йилларда АҚШ, Испания, Австрия, Польша, Италия, Япония, Швейцария каби давлатлар Ўзбекистоннинг импортчиларига айланишди".

Ўзбекистоннинг аграр саноати ривожини юқори баҳолар экан, газета Ўзбекистон яқин келажакда дунёдаги янги етиштирилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг йирик экспортчисига айланишига ишонч билдирган.

Ўз ўқувчиларини мазкур соҳанинг истиқболлари билан таништирар экан, "Женмин жибао" 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида агросаноат мажмуасини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришга йўналтирилган 434 та лойиҳани амалга ошириш назарда тутилганини таъкидлайди.

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Бизга шу ҳам бўлаверади, деб яшаш вақти ўтди

Дастурда асосий эътибор озиқ-овқат саноатининг хомашё базасини кенгайтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кенг қайта ишлашни ривожлантириш, юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар экспортини кўпайтириш масалаларига қаратилгани айтилган.

Шунингдек, мақолада қўйилган мақсадларга эришиш учун Ўзбекистоннинг тижорат банклари маблағлари ва халқаро молия институтлари, жумладан, Жаҳон банки, Осиё Тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг умумий ҳажми 650 миллион АҚШ долларига тенг бўлган имтиёзли кредитлари жалб этилгани таъкидланади.

Мақола якунида муаллиф Ўзбекистон ва Хитойнинг мазкур йўналишдаги ҳамкорлиги, хусусан, ХХРга ўзбек озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва Ўзбекистоннинг ушбу соҳасига сармоя киритиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0