Самарага қўшимча рейслар киритилди

© Commons.wikimedia"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолёти
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 2 июлидан бошлаб йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Тошкент-Самара-Тошкент йўналиши бўйлаб қўшимча рейс жорий этилади

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК Самарага қўшимча парвозлар киритилаётгани ҳақида хабар берди.

"Жорий йилнинг 2 июлидан бошлаб йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Тошкент-Самара-Тошкент йўналиши бўйлаб қўшимча рейс жорий этилади. Парвозлар Миллий авиакомпаниянинг А320 лайнерларида 2, 26, 30 июль кунлари ва 27 август куни амалга оширилади", — дейилган хабарда.

Ҳаракат вақти: (соатлар маҳаллий вақт билан кўрсатилган)

НY 653 Тошкент – 09:10  Самара – 11:30

НY 654 Самара —  13.30   Тошкент  — 17.35

Бизнинг ўзбекча Telegram каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0