Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки билан 154 млн долларлик келишув имзолади

© TANG CHHIN SOTHY / AFPАзиатский банк развития
Азиатский банк развития - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бозорининг катта қисмини қамраб олиш ва Европа бозорларига чиқиш орқали Ўзбекистоннинг мева ва сабзавот экспорти сезиларли равишда кенгайиши мумкин, деб ҳисоблайди ОТБ

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Молия вазирлигининг хабарига қараганда, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 154 млн доллар йўналтирди. Хабарга кўра, ОТБ билан қарз келишуви шу йилнинг март ойида имзоланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 240,9 млн долларни ташкил этади.

Лойиҳа фермер хўжаликлари ва соҳага тегишли корхоналар замонавий техника, ускуна ва мева-сабзавотчилик соҳасидаги керакли хомашёларни сотиб олиш учун тижорат банкларида кредит линиялари очишни кўзда тутади.

Мева сабзавотлар растаси - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун савдо уйи очилди

Лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирган банклар орасидан "Асака"," Давр-банк", Ҳамкорбанк, Ипакйўли, Ипотека-банк, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Туронбанк ва Ўзсаноатқурилишбанк танлаб олинди.

Россия бозорининг катта қисмини қамраб олиш ва Европа бозорларига чиқиш орқали Ўзбекистоннинг мева ва сабзавот экспорти сезиларли равишда кенгайиши мумкин, деб ҳисоблайди ОТБ. Аммо бунинг учун маҳсулот сифатини, хавфсизлик стандартлари, сертификациялаш, сақлаш, қайта ишлаш ва маркетинг технологияларини яхшилаш керак бўлади.

Лойиҳа шунингдек, фермер ва корхоналарга бизнес-режалаштириш, агротехника услублари ва ҳосил йиғиб олишдан кейинги жараённи такомиллаштириш, экспорт бозорига чиқиш учун зарур малакани ошириш имконини ҳам беради.

Ўзбекистоннинг энг йирик мева-сабзавот экспортчиси "Ўзагроэкспорт"нинг мўлжалига кўра, Ўзбекистон 2017 йилда 1,27 млн тонна янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилади. Бу 2016 йилдагига қараганда, учдан бир қисмга кўпроқ деганидир.

Бизнинг ўзбекча Telegram каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0