Қирғизистон Тошкент-Томчи авиарейсини йўлга қўйиш бўйича музокара олиб бормоқда

© knews.kgАэропорт Иссик Кол
Аэропорт Иссик Кол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томчи қишлоғи яқинида жойлашган "Иссиқ-Кўл" халқаро аэропорти ҳудуднинг туристик салоҳияти эвазига ривожланиш истиқболига эга

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қирғизистон ҳукумати Тошкент-Томчи-Тошкент йўналишини ташкил этиш борасида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қирғизистон туризм департаменти директори Азамат Жаманкулов маълум қилган.

"Шундай вариант кўриб чиқилмоқда. Айни пайтда "Иссиқ-Кўл" аэропорти Олмаота, Новосибирск ва Ўш йўналишлари бўйича самолётларга хизмат кўрсатади", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради knews.kg.

Томчи қишлоғи яқинида жойлашган "Иссиқ-Кўл" халқаро аэропорти "МАМ" очиқ акциядорлик жамиятининг Иссиқ-Кўл филиали таркибига киради ҳамда ҳудуднинг туристик салоҳияти эвазига ривожланиш истиқболига эга.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0