ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. “Автостарт” таҳлилий агентлиги 2016 йилда Россияда энг кўп даромад келтирган автомобил моделларини аниқлади. Агентлик сотилган автомобиллар сонини уларнинг ўртача бозор нархига кўпайтириб қуйидаги маълумотларни эълон қилди.
Hyundai–Kia
Россия автомобил бозорида 2016 йилда сотилган янги автомобиллар орасида энг кўп даромад келтирган автомобил бу Hyundai Solaris бўлди. Ўртача нархи 740 минг рубл бўлган ушбу автомобил 2016 йилда 90 000 дона сотилган. Умумий даромади 67,2 миллиард рублни ташкил қилган.
Иккинчи автомобил ҳам Кореялик ишлаб чиқарувчига тегишли. Ўртача нархи 740 минг бўлган Kia Rio модели салкам 87 700 дона сотилган ва умумий даромад 65 млрд рублни ташкил қилган.
Toyota-Lexus
Даромад бўйича кейинги ўринларни Япониянинг Toyota бренди эгаллаган. Ўта муваффақиятли сотилаётган LAND CRUISER, PRADO, RAV4 ва CAMRY моделларининг ҳар бири корхонага 46 – 60 миллард рублдан даромад келтирган. Компаниянинг люкс бренди Lexus ҳам 40 миллиард рублга “савдо қилган”.
Lada-Renault
Lada-Renault бренди сотилган автомобиллар бўйича етакчи бўлсада, даромад миқдори бўйича юқорида айтиб ўтилган компаниялардан ортда қолган. Альянснинг энг муваффақиятли Lada Granta автомобили 38,7 млрд, Lada Vesta — 33,6 млрд ва Reno Duster– 38,2 млрд. рубл даромад келтирган.
Эслатиаб ўтамиз, Россия автомобил бозорида 2016 йилда энг муваффақиятли сотилган автомобиллар қуйидагилар бўлди: