Владимирда террорчиликда гумон қилинган икки ўрта осиёлик йўқ қилинди

Oбуна бўлиш
ФСБ ходимлари халқаро террорчилар билан алоқада бўлган, икки нафар қуролланган фуқарони ҳибсга олиш вақти йўқ қилди.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россия ҳудудида террорчилик қилишга тайёрланган икки нафар Ўрта Осиё фуқароси ҳибсга олиш вақти ФСБга қуролли қаршилик кўрсатди. Махсус операция давомида улар йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда ФСБ матбуот хизмати.

“Федерал Хавфсизлик хизмати ходимларига қуролли қаршилик кўрсатган икки киши йўқ қилинди. Улар 1991, 1987 йилларда туғилган, Владимир вилоятида вақтинча яшаётган, Ўрта Осиё мамлакати фуқароси бўлиб чиқди”, — дейилган расмий хабарда.  

Ушбу шахслар халқаро террорчи ташкилотлар ёлловчилари билан алоқада бўлган ва Россия ҳудудида террорчилик ҳужумлари уюштиришга тайёр бўлган. Ўтказилган тезкор қидирув ишлари давомида қўлбола портловчи мосламанинг таркибий қисмлари, АК-74 автомати ва ПМ пистолети ва ўқ-дорилар топилган.

ФСБ ходимлари орасида яраланганлар йўқ. Владимир туманида ушбу воқеа юзасида жиноий иш қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0