ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари ўзгаришда давом этмоқда. Биз яқинда Чилонзор, Юнусобод ва Сирғали туманларига янги ҳокимлар тайинланганини хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ҳокимияти хабарига кўра, Миробод, Яшнобод ва Учтепа туманларида ҳам ҳокимлар янгиланди.
Миробод туманига Шуҳрат Пўлатов ҳоким этиб тайинланди. Пўлатов олдин Тошкент Механика заводи директори лавозимида ишлаб келган. (Собиқ ҳоким — Шарофиддин Қодиров)
Яшнобод туманига Дилмурод Турдиев ҳоким этиб тайинланди. Турдив олдин Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган. (Собиқ ҳоким — Фаррух Ҳакимов)
Учтепа туманига Шавкатбек Иргашев ҳоким этиб тайинланди. Иргашев олдин Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. (Собиқ ҳоким — Жовдатхон Иногомов)
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.