Ravon R2 Россияда энг кўп сотилган хэтчбеклар ўнлигидан жой олди

© АвтостатRAVON R2
RAVON R2 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилда Россияда Ravon русумининг 50та дилерлик маркази 1811 дона автомобиль сотган

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. "АВТОСТАТ" таҳлилий агентлиги тадқиқот натижаларига кўра, Ravon R2 Россия бозорида энг кўп сотилган хэтчбеклар ўнлигига кирди.

2017 йил январь-февраль ойларида сотилган "хэтчбек" кузовли автомобиллар савдоси натижаларидан келиб чиқиб энг кўп сотилган автомобиллар рейтинги тузилди.

Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Ravon Россиядаги автомобиллар сотувини 25 бараварга оширмоқчи

Рейтинг етакчиси LADA Granta модели бўлди. Кўриб чиқилган давр ичида бу машинадан 4189 дона сотилган. 2-ўринни АВТОВАЗнинг яна бир машинаси — Lada Xray хэтчбеки эгаллаган (3698). 3-ўрин 3204 дона сотилган Renault Sanderoга тегишли бўлди.

Етакчилар бешлигини KIA моделлари Rio (2332) ва Cee'd (1474) якунлайди. Россия хэтчбеклар бозоридаги юқори 10таликка қуйидаги машиналар кирди: Datsun mi-DO (928), Ford Focus (429), LADA Kalina (427), Ford Fiesta (414) ва Ravon R2 (372).

2016 йилда Россияда Ravon русумининг 50та дилерлик маркази 1811 дона автомобиль сотган бўлиб, уларнинг аксарияти ноябрь ва декабрь ойларига тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0