ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика Бош прокурорига ўринбосар тайинланиши ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси сайтида хабар берилмоқда.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 апрель куни чиқарилган Фармонига асосан Эркин Тураевич Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.