https://sputniknews.uz/20170419/5227811.html
Қозоғистонда сув тошқини: ортиқча сувлар Ўзбекистонга йўналтирилиши мумкин
Қозоғистонда сув тошқини: ортиқча сувлар Ўзбекистонга йўналтирилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистоннинг бир нечта туманларида Фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ўтган дам олиш кунларидан буён мамлакат сув тошқинидан азият чекмоқда. Қозоғистон ИИВ... 19.04.2017, Sputnik Ўзбекистон
2017-04-19T12:31+0500
2017-04-19T12:31+0500
2017-04-19T16:32+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/522/77/5227743_22:0:979:541_1920x0_80_0_0_451c19212d052fb0d4c45d427a40e4fd.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2017
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/522/77/5227743_70:0:931:541_1920x0_80_0_0_7d88f7643e7d44c72081be4128541a8f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , дунёда
Қозоғистонда сув тошқини: ортиқча сувлар Ўзбекистонга йўналтирилиши мумкин
12:31 19.04.2017 (янгиланди: 16:32 19.04.2017) Қозоғистоннинг бир нечта туманларида Фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ўтган дам олиш кунларидан буён мамлакат сув тошқинидан азият чекмоқда. Қозоғистон ИИВ маълумотларига кўра, сув тошқини Қозоғистоннинг еттита шаҳарларида 52та аҳоли пунктларига зарар етказган
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 16 апрел куни Шарик дарёсига қуйиладиган Жембарак дарёсининг тўлиб-тошиши натижасида Рузаевка қишлоғида сув сатҳининг фавқулодда тез кўтарилиши ҳолати кузатилган. Оқибатда 185 та уйни сув босган. Зудлик билан эвакуация ишлари амалга оширилган, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.
15 апрел куни эса Қозоғистоннинг Акмолин вилояти Отбосар шаҳрида фавқулодда ҳолат юзага кела бошлаган — шаҳар олдидан оқиб ўтуввчи Жабай дарёси ҳимоя тўғони ювиб кетила бошлаган. Вазият ўта оғир бўлгани учун ҳудудга қўшимча кучлар йўналтирилган.
Сўнгги хабарларга кўра, сув тошқини Остонагача етиб келиши мумкин. ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон томон Қозоғистон ҳудудида жойлашган сув омборларидаги ортиқча сувларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Қозоғистон Бош вазири Бакитжан Сагинтаев фавқулодда кенгаш давомида ҳукумат аъзоларига табиий офатларга олдиндан тайёргарлик кўриш топшириғини берган. Вазирлар маҳкамаси раҳбари мамлакатда рўй берган ҳодиса — ҳукумат томонидан йўл қўйилган хато натижаси эканлигини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.