ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров ўз лавозимини тарк этди, деб хабар қилмоқда бир неча нашрлар.
Хабарда айтилишига кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига Асамов Ҳожибахлил Фазлитдинович вақтинчалик раҳбар сифатида тайинланган.
Вазирлик вакилларининг хабарига кўра, ушбу ўзгаришлар яқинда агентлик томонидан Кореяга кетиш учун ўтказилган ва республикада кўплаб норозилкларга сабаб бўлган онлайн тест синовлари сабаб бўлган.
Sputnik ушбу тест синовларидан кўпчиллик норози эканини ва унинг натижалари охир-оқибат бекор қилинганини бироз олдин хабар берган эди.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.