ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ҳамда жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси қўшма мажлисида Қирғизистон ҳукуматининг 2016 йил учун ҳисоботини кўздан кечиришмоқда, деб хабар берди knews.kg.
"Қозоғистон ва Хитой билан чегарани делимитация (чегараларни белгилаш, таҳр.) ва демаркация (чегарани аниқлаш бўйича ажратувчи белгини ўрнатиш, таҳр.) масаласи якун топди. Айни вақтда Ўзбекистон ва Тожикистон билан фаол иш олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси билан умумий давомийлиги 1379 км ташқил қилувчи чегаранинг 1054 км тавсифланди. Шунингдек, аввалига Ўзбекистон тасарруфида бўлган 24 объект Қирғизистон юрисдикциясига қайтарилган", — деб қўшимча қилган Разаков.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.