Шимолий Кореяда қандай соч турмакларига рухсат борлигини биласизми?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишШимолий Корея аҳолиси Пхеньян кўчаларида
Шимолий Корея аҳолиси Пхеньян кўчаларида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналист Макелайненнинг фикрича, шимолий кореялик сартарошларда эркак ва аёллар соч турмакларининг 15тадан варианти бор холос

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Финляндиялик журналист Мика Макелайнен КХДРда рухсат берилган соч турмакларини суратга олиб, бу расмларни ўзининг Твиттердаги саҳифасида жойлади.

​Макелайненнинг таъкидига кўра, Шимолий корея сартарошхоналарида эркаклар ва аёллар соч турмагининг 15тадан вариантларига рухсат берилган, холос. Ундан ташқари, сартарошхоналарда соч бўяш бўйича хизматлар умуман мавжуд эмас.

Пхеньянга сафари давомида журналистнинг ўзи ҳам имижини ўзгартиришга қарор қилган. Макелайнен сартарошдан сочини маҳаллий аҳоли ўртасида энг оммабоп имижда олишни сўраган. Журналистнинг ҳайратига бу соч турмаги — КХДР етакчиси Ким Чен Инникига зинҳор ўхшамаган.

2015 йилда ОАВлар Шимолий Кореядаги мактаб ўқувчилари ва талабалар мамлакат етакчиси соч услубида соч олдиришга мажбур этилаётгани ҳақида бонг урган эди. Қизларга эса ўз сочларини етакчининг рафиқаси — Ли Соль Чунинг ўхшатиб турмаклаб юриш маслаҳат берилган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0