Чегара можароси – Тожикистон фикри

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРазграничительная линия зоны действия миротворческих сил между Южной Осетией и Грузией
Разграничительная линия зоны действия миротворческих сил между Южной Осетией и Грузией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Сурхондарёнинг Саросиё туманида ўзбек-тожик чегарасида, Тожикистон фуқаросининг ўлимига олиб келган можаро ҳақида хабар берган эдик. Бугун ушбу воқеага Тожикистон Чегара қўшнлари раҳбарияти ўз изоҳини берди.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшнлари матбуот маркази раҳбари Муҳаммад Улуғхўжаев хабарига кўра, 15 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 лар атрофида икки нафар ўзбек чегарачилари Тожикистон чегарасини бузиб, мамлакат ҳудуди ичкарисига 100 метрга кириб борган ва мол боқаётган 3 нафар Тожикистон фуқароларига ҳужум қилган.

Показательные выступления пограничной службы в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-тожик чегарасида юз берган можарода бир киши қурбон бўлди

“Бўлаётган воқеани кўриб, Тожикистон фуқаролари молларини ўз ҳудуди ичига ҳайдаб кетишга ҳаракат қилган, лекин Ўзбекистон чегарачилари уларни тўхтатган. Тўхтатилган Тожикистон фуқаролари улар ўз ерида эканини ва чегара қўшнлари раҳбариятга арз қилишини айтган”, — деди Улуғхўжаев.

Улуғхўжаев айтишига кўра, гўёки чўпонларнинг ушбу сўзларига жавобан ўзбек чегарачилари уларни ўққа тутган ва Аслиддин Шоимовни оғир яралаган, яна бир кишини қўли ва оёғидан яралаган.

“Ўзбек чегарачилари ўзларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати яшириш мақсадида, оғир яраланган Шоимовнинг танасини ўз ҳудудига олиб кетган, қолган чўпонларни қўйиб юборишган”, — деди Улуғхўжаев.

Етиб келган Тожикистон чегарачилари яраланган чўпонни касалхонага олиб боришган ва можаро содир бўлган жойда ўзбек чегарачиларига тегишли бўлган 7,62 ммли патронларни топишган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси хабарини маълум қилган эдик. Унга кўра, Ўзбекистон чегарачилари давлат чегара чизиғини бузган Тожикистон молларини орқага қайтармоқчи бўлганда, Тожикистоннинг уч нафар фуқароси уларг таёқ ва пичоқ билан ҳужум қилгани, ва чегарачилар  ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида уларга қарата ўқ узгани  айтилган эди.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Янгиликлар лентаси
0