Айрилиқ: атоқли ўзбек адиби вафот этди

© Sputnik / Murad OrujovАтиргуллар
Атиргуллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари айни вақтда марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирмоқдалар

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Атоқли адиб Нодир Норматов вафот этди, деб хабар қилди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.

"Атоқли адиб Нодир Норматов 68 ёшида вафот этди. Марҳум бугун (15.04) асрда Яланғоч Ота қабристонида дафн этилади.Инна лиллаҳи ва илаҳи рожиъун. Оллоҳ раҳматига олсин! Адибнинг оиласига: янгамизга, фарзанду набираларига ҳамдардмиз, сабр ва ризолик тилаймиз", — дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари айни вақтда марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирмоқдалар.

"Жойлари жаннатдан бўлсин. Яхши инсон, адабиёт ва санъатнинг фидойиси эдилар", — деб ёзган Гулноз Мўминова.

"Жойлари жаннатдан бўлсин! Болалигимда адибнинг бир ҳикояси асосида яратилган радио постановкани эшитиб қаттиқ таъсирланганман. Унда асар қаҳрамони бир кун давомида чумолилар ҳаётини кузатишга мушарраф бўлади. Ўзига хос услуби бор эди", — деб ёзган Урал Норматов.

Адибнинг яқинларига сабр тилаб қоламиз. Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0