Жиноятни Ўзбекистон фуқароси бўйнига қўймоқчи бўлган "оперлар" қўлга тушди

© Sputnik / Tutov / Медиабанкка ўтишЗадержанный преступник
Задержанный преступник - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тулада ФСБ жиноятни тан олишга мажбурлаган полиция ходимлари устидан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Spuntik. Бугун Тула вилояти 32 ва 48 ёшли тергов қўмитаси ходимлари устидан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов қўмитаси хабарига кўра, тезкор қидирув бўлими ходимлари ушбу йилнинг 7 апрел уни Ўзбекистон фуқаросини полицияи бўлимига олиб келиб, жиноятни тан олишни таклиф қилишади. Рад жавоби олгач, полициячилар гумон қилинаётган шахс қўлига кишан солиб, Ясиногорск тумани ҳудудидан ташқарига олиб чиқишади.

У ерда ходимлар Ўзбекистон фуқаросини калтаклаб, травматик пистолетдан унинг оёғига камида бешта ўқ узишади ва жиноятни тан олишни ва шерикларини номини айтишни талаб қилишади.

Еткизилган жароҳатлар оқибатида Ўзбекистон фуқароси жиноятни бўйнига олишга рози бўлади. Шундан кейин полиция ходимлари унинг номидан ўз ихтиёри билан жиноятда иқрор бўлиш аризаси ёзиб олишади.

Айни дамда, Тула вилояти ФСБ бошқармаси томонидан тезкор қидирув бўлими ходимлари устидан Россия ЖКнинг 286 моддаси "а" "мансаб ваколатларини ошириб юбориш" бандига мувофиқ жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0