ФСБ Санкт-Петербург теракти ташкилотчисини ҳибсга олди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание одного из организаторов теракта в метро Санкт-Петербурга А. Азимова
Задержание одного из организаторов теракта в метро Санкт-Петербурга А. Азимова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келиб чиқиши Ўрта Осиёдан бўлган Аброр Азимов Санкт-Петербург метросида 3 апрел куни амалга оширилган теракт ташкилотчиларидан бири бўлган. Азимов худкуш-террорчи Акбаржон Жалиловни тайёрлаш билан шуғулланган.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Москва вилоятининг Одинцово туманида Санкт-Петербург метросидаги теракт ташкилотчиларидан бири ҳибсга олинди, РИА Новости хабарига асосан.  

ФСБ хабарига кўра, келиб чиқиши Ўрта Осиёдан бўлган  Аброр Азимов Санкт-Петербург метросида 3 апрел куни амалга оширилган теракт ташкилотчиларидан бири бўлган. Азимов худкуш-террорчи Акбаржон Жалиловни тайёрлаш билан шуғулланган.

Ҳибсга олиш вақтида унинг ёнидан жанговор пистолет топилган. Айни дамда Азимов Тергов қўмитасига олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрел куни Санкт-Петербургда худкуш-террорчи ўзини метро вагони ичида портлатиб юборган эди. Ушбу портлашда 15 киши қурбон бўлган ва 50 ка яқин киши жароҳатланган эди.   

Бир неча кун олдин Санкт-Петербург Тергов қўмитаси ушбу терактга алоқадор бўлган 6 кишини ҳабсга олганини хабар қилган эди. Ҳибсга олиш вақтида уларнинг турар жойидан портловчи мослама топилган.

Янгиликлар лентаси
0