Озарбайжоннинг Астарин тумани Пенсар қишлоғи энг яхши тандир усталари яшайди. Надировлар оиласи учун тандирчилик, бу – ота-боболаридан ўтиб келаётган, оилавий касбдир.
Уста Эхтирам Надиров айтишига қараганда, улар ясаган тандирлар бошқаларга қараганда юқа ва енгил.
“Тандир лойини бошидан шундай тайёрлаш керак-ки унинг ичида бирорта ҳам кесак қолмасин. Тандир шакли бир ҳафтада тайёр бўлади. Кейин уни сояда қуритиш керак. Энг сўнггида эса, оловда тоблаш керак”, — дейди уста.
Минг йиллар олдин инсоният томонидан яратилган тандирлар бугунги кунда ҳам ўз хусусиятларини йўқотмаган. Улар ўзларига ортиқча диққат-эътибор, ёки кўп ўтин талаб қилмайди.
Тандирда тайёрланган лаваш, нон ва бошқа таомлар эса ўзига хос бетакрор таъмга эгадир.