Москвада мудҳиш авария: Maserati иккига бўлиниб ёниб кетди

© moscow-baku.ruАвария Maserati в Москве
Авария Maserati в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Устунга урилган спорт автомобили бир зумда ёнғин ичида қолган, ҳайдовчига ҳеч ким ёрдам бера олмаган.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Кеча Москва кўчаларидан бирида мудҳиш авария содир бўлди. Катта тезликда кетаётган Maserati Ghibli автомобили, бошқарувни йўқотиб йўл четидаги бетон устунга бориб урилди ва ёниб кетди.

Тезлик жуда катта бўлгани (150км дан ортиқ) ва ёмғирли ҳаво туфайли Maserati айланиб кетган ва йўл четида турган бетон устунган бориб урилган. Зарба автомобилнинг орқа қисмига тўғри келган.

Зарба чунонам кучли бўлганки, бетон устун автомобилни орқа қисмидан то олд ойнагача қоқ иккига ёриб келган. Зарбадан автомобилнинг ёнилғи баки шикастланган ва бир зумда машина ўт ичида қолган. 

Қутқарувчилар айтишига қараганда, ҳайдовчи оловдан эмас зарбанинг ўзидан қурбон бўлган. Унинг боши қаттиқ шикастланган.

Фожеадан кейин Интернетда ушбу автомобил эгаси ҳақида турли маълумотлар пайдо бўла бошлади. Maserati эгаси Артур М., 26 ёшда, компьютер дастурчи  бўлиб ишлар экан.  Унинг Отаси Андижан М. ошхона учун маиший техника савдоси билан шуғулланар экан.

Артур М. автомобилида мушукчаси билан юришни яхши кўрар экан. Шунингдек, у тезликни оширишни ҳам яхши кўрар экан. Унинг номига охирги 2 йил ичида тезликни оширгани учун 20 марта жарима чипталари келган, лекин жарималарнинг ҳаммаси ўз вақтида тўланган экан.

© Ижтимоий тармоқАртур М.нинг мушуги
Артур М.нинг мушуги - Sputnik Ўзбекистон
Артур М.нинг мушуги

 

Янгиликлар лентаси
0