ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 17 февралдаги ПФ-4960 сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.
Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ҳарбий-академик лицейда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Пенсионерлар ҳарбий-академик лицейларнинг бўш (вакант) директори лавозимларига, директор ўринбосарлари, ўқитувчилари лавозимларида ишлашлари мумкин.