ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Саудия арабистони қироли Салман Бен Абдулазиз Ал Сауд Россияга ташриф буюришга тайёргарлик кўришни топширди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ушбу хабар, айни дамда Ар-Риёдда бўлган Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко томонидан, Россия президенти Владимир Путиннинг Саудия қиролига қилинган, Россияга давлат ташрифи билан келиш таклифини яна бир бор тасдиқлаганидан кейин пайдо бўлди.
"Ташрифнинг аниқ санаси дипломатик каналлар орқали белгиланади", — деди Валентина Матвиенко билан Ар Риёдга ташриф буюрган сенатор Иляс Умаханов.